Инсон саломатлиги - Олий қадриятдир
Дунёдаги ҳар бир ихтиро ҳар қандай изланиш инсон саломатлиги унинг яхши яшаши, қулай шароитда истиқомат қилиши учун восита ҳисобланади. Инсон соғлиғи унинг организми ҳали тўлиқ ўрганилмаган соҳа бўлиб, жуда кўпгина қизиқарли ва сирли фактларни ўзида мужассам этган. Аммо бизга маълум бўлган, ўрганилган жиҳатлардан биз доимо боҳабар бўлиб, ўзимиз ва яқинларимиз соғлигига эътиборли бўлишимиз учун соҳани ўрганишимиз ҳамда доим биринчи ёрдамга тайёр туришимиз лозим. Айнан шу мавзуда Гидромелиорация факультети 2 курс Касб таълими йўналиши талабаларига “Инсон саломатлиги. Соғлом ва касал организм” мавзусида Очиқ маъруза бўлиб ўтди. Очиқ маърузада Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими Зоҳид Маматқулов ҳамда кафедра аъзолари иштирок этишди. Очиқ маъруза тажрибали ва изланувчан, Педагогика психология кафедраси катта ўқитувчиси Мадазизова Дилфуза Рахматуллаевна ўтказди. Очиқ маъруза аввалида талабаларга “Вазиятли топшириқлар” берилиб, шундай вазиятларга тушганда талабалар ўзларини билимларини қай даражада қўллай олишлари ўрганилди.
Геронтология таснифи(классификация)га биноан эса талабалар узоқ умр кўрувчи кишилар ўзларининг маълум хусусиятларига кўра
60 дан 74 ёшгача – ёши қайтган кишилар;
75 дан 89 ёшгача – қариган кишилар;
90 дан ошган кишилар – узоқ умр кўрувчилар ; 3 гуруҳга бўлиниши ҳақида билиб олдилар.
Мавзу давомида талабаларга ботулизим, қутириш каби касалликлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Тарқатма материаллар орқали талабалар касаллик даврлари, илк даврида қандай ёрдам кўрсатиш мумкинлиги тўғрисида билим кўникмалрини оширдилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти